«Миллий тикланиш» партияси номзоди Алишер Қодиров андижонлик сайловчилар билан учрашувида мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифини илгари сурган эди.
Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси Алишер Қодировнинг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун даромад солиғини жорий этиш ҳақидаги таклифи юзасидан изоҳ берди.
ДСҚ матбуот котиби М.Назаровнинг маълум қилишича, президентликка номзод Алишер Қодировнинг бу ташаббусини амалга ошириш учун ҳеч қандай асос йўқ. Мигрантлар учун даромад солиғи Ўзбекистон солиқ қонунчилигида ёзилмаган. Солиқ қўмитасида ҳозирда бундай таклиф ёки ният йўқ.