my5
Sevimli

Ўзбекистонда Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмланган болалар сони маълум қилинди

ЖАМИЯТ 15.10.2021, 19:47
Ўзбекистонда Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмланган болалар сони маълум қилинди

Аввалроқ, шу йилнинг 28 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.

Айни пайтда ССВ Ахборот хизматининг хабар беришича, 14 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда 151 124 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.  

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (37 395 доза), Андижон (22 502 доза), Наманган (21 837 доза) вилоятларида юқори суръатларда олиб борилмоқда. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси