my5
Sevimli

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади

МАДАНИЯТ 16.10.2021, 18:45
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра:

➖ Институтда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

➖2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, бакалавриатда 2 та янги таълим йўналиши (бастакорлик санъати, санъатшунослик: мусиқашунослик) ва магистратурада 2 та янги мутахассислик (овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги, мусиқа санъати) очилади;

➖ Консерваторияда ҳозирда таҳсил олаётган бакалавриатнинг 2–4 курс  ва магистратуранинг 2-курс талабалари ўқишини Институтда давом эттирилади.

 Институтнинг асосий вазифалари белгиланмоқда, жумладан:

➖ юқори малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;

➖ миллий эстрада йўналишида замонавий ижро намуналарининг “Олтин фонди”ни яратиш ҳамда уларни нотага кўчириш ва амалиётга кенг жорий этиш;

➖ миллий эстрада йўналиши бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш.

🔹 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари (324 та), ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари (17 та), мактаб-интернатлар (8 та) ҳамда маданият, мусиқа ва санъат коллежларига (2 та) Институтнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда мамлакатимизда ижод қилиб келаётган таниқли эстрада ижодкорлари бириктирилади ҳамда “Маҳорат дарслари” йўлга қўйиладии

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси