my5
Sevimli

Тошкентда 16 ёшли қиз ҳайдовчининг бўйнига пичоқ тортиб юборди

ЖАМИЯТ 17.10.2021, 13:56
Тошкентда 16 ёшли қиз ҳайдовчининг бўйнига пичоқ тортиб юборди

Тошкентда "Spark"да кетаётган йўловчи қиз ҳайдовчининг бўйнига бир неча бор пичоқ тортди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизматига таяниб Zamon.uz хабар берди .   

Ҳайдовчи қуйидагича кўрсатма берган.   

 ""Хадра"дан “Халқлар дўстлиги”га қараб ҳаракатланиб келаётгандим. Бекатда бир қиз такси тўхтатиб турган экан. Олдига бориб тўхтадим ва қаерга боришини сўрадим. “Бир бекат нарига — метрогача”, - деди. Айнан қайси метро, йўлимизда иккита бекат чиқади, деб сўрадим. “Мана шу биринчи бекат”, - деди. Хўп деб, машинага чиқардим. Нарх-навосини ҳам гаплашмадик.   

300–350 метрдан кейин чорраҳа яқинлашди, олдимда 84-автобус бор экан. Шу автобус билан орқама-кетин юриб келдик. Автобус ўнг томонга ҳаракатланиб, бекат томон кираётганда мен ҳам секинлашиб, «поворотник»ни ёқдим. Орқада ўтирган қизни бекатда туширмоқчи бўлиб секинлашганимда бирданига пичоқ тортиб қолди. 

  Аввал бўйним ачишгандай бўлди, нима бўлаётганини англамадим. Кейин автобуснинг орқасига бориб урилдим. Машинадан тушиб, бекатдаги одамлардан ёрдам сўрадим. Қиз эса пичоқ тирашда давом этди. 10 секундларда ўзимга келиб олганимдан сўнг қарасам, ҳеч ким ёрдам бермаяпти. Қизнинг қўлини қайириб, одамлардан “102”га қўнғироқ қилишини сўрадим.   

Айрим одамлар буни нотўғри тушуниб, бу қизга нега озор беряпсан, деди. Кейин бўйнимни кўрсатиб, мана пичоқ тортиб юборди, илтимос, ёрдам беринглар, деганимдан кейин ҳамма қизни ўраб олди. “102”га телефон қилишди", — дейди ҳайдовчи. 

  Қизнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи унга тегажонлик қилмоқчи бўлган ва у бундан қўрқиб, эркакнинг бўйнига пичоқ тортган.  

 "Дарҳол пичоқни олиб, бўйнига тирадим. Уни тўғри ушлаганми ёки йўқ, буни билмайман. Мен уни шунчаки қўрқитмоқчи эдим. Кескин ҳаракат қилган пайти тегиб кетган бўлиши мумкин. Лекин унга пичоқни қаттиқ тирадимми ёки йўқ, билмайман, тўғриси.   Машинадан биринчи у тушди. Кейин эса мен унга йўқол-йўқол, дедим. Бирор нима қилиб қўйишидан қўрқдим... У усталар ишлатадиган пичоқ эди",  — дейди воқеа иштирокчиси бўлган қиз.   

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари давом этаётганлиги айтилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси