my5
Sevimli

Бугун телеканалларда "Меҳр" операциясига бағишланган "Тутқунлик" фильми намойиш этилади

МАДАНИЯТ 17.10.2021, 16:20
Бугун телеканалларда "Меҳр" операциясига бағишланган "Тутқунлик" фильми намойиш этилади

Бугун Ўзбекистоннинг бир қатор телеканалларида Кинематография агентлиги томонидан ДХХ кўмагида суратга олинган “Тутқунлик” бадиий фильмининг миллий намойиши бўлиб ўтади.

 Кинокартина “Бухорийлар” киностудиясида, таниқли режиссёр Рашид Маликов томонидан реал воқеалар асосида суратга олинган, дея хабар бермоқда агентлик. 

Қайд этилишича, фильм ватандошларимизни Яқин Шарқдаги уруш ҳудудларидан олиб чиқиш мақсадида ташкил этилган "Меҳр" операциясига бағишланган.

 Сценарий муаллифлари Рашид Маликов ва Азамат Қоржовов, оператор Алексей Вензос, постновкачи рассом Дониёр Абдураҳмонов. Бош ролларни Нигина Анорбоева, Фирдавс Орипов, Феруза Собитова, Глеб Голлендер ва Лайло Фарруҳова ижро этган. 

Қуйида фильмнинг намойиш вақтлари билан танишинг: 

"MY5" TV — 17 октябрь — соат 14.15;

"Sevimli" TV — 17 октябрь — соат 22.20;

 "Zo'r" TV — 17 октябрь — соат 22.20;

 "Madaniyat va ma’rifat" TV — 17 октябрь — соат 14.00;

"O‘zbekiston" TV — 17 октябрь — соат 22.40; "Renessans" TV — 18 октябрь — соат 12:00.

 Таъкидланишича фильм ўзбек тилида русча субтитрлар билан намойиш этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси