Жарқўрғон туманида 21 сентябрь куни, туманнинг “Қўлдовли” маҳалласида яшовчи, Н.Карима туман ИИБга жиноят иши юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Аризага кўра, туманнинг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган марказий дехқон бозорида савдо қилиб турган вақтида, 1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўмлик турли бужутерия тақинчоқларини номаълум шахс ўғирлаб кетган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини туманнинг “Сурхон Соҳили” маҳалласида яшовчи, Ҳ.Сурайё содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган.
4 октябрь куни Ҳ.Сурйёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.