АсосийJamiyat

Пойтахтда "Cobalt" ва трактор тўқнашди. Натижада...

'Пойтахтда "Cobalt" ва  трактор тўқнашди. Натижада...'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган Чилонзор туманида трактор ҳамда "Cobalt" автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди.

Унга кўра, 2021 йил 15 октябрь куни соат 16:15 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.К. "Cobalt" русумли автомобилда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани ўтказиб юбориш мақсадида тўхтаган вақтда унинг ортидан келаётган трактор ҳайдовчиси, 1964 йилда туғилган А.П. рулни буриб, бошқарувни йўқотиши оқибатида тракторнинг битта тиркамаси "Cobalt" автомобилининг орқа томонига тегиб ағдарилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар