Осиё Чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган учрашувлар якунланди.
Шу тариқа, ярим финалга икки мамлакатнинг тўрт жамоаси йўлланма олди. Жумладан, Жанубий Корея клублари – “Ульсан” ва “Поханг”, Саудия Арабистонидан – “Ал-Ҳилол” ҳамда “Ал-Насср” йўлланма олган.
Ярим финалда “Ульсан” – “Поханг” ўзаро тўқнаш келишса, иккинчи ярим финал баҳсида “Ал-Насср” – “Ал-Ҳилол” баҳси бўлиб ўтади.
Маълумот учун, “Ал-Насср” сафида ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов тўп сурмоқда. Ярим финал учрашувлари 19-20 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Иззатбек АБДУВАҲОБОВ тайёрлади