my5
Sevimli

Бу йилги президент сайлови мутлақо янгича руҳда, янгича кайфиятда бўлиб ўтмоқда — Сенат раиси

СИЁСАТ 18.10.2021, 13:11
Бу йилги президент сайлови мутлақо янгича руҳда, янгича кайфиятда бўлиб ўтмоқда  — Сенат раиси

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) ташаббуси билан пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройида 2021 йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларини ёритишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган “Халқаро медиа-холл”да навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 

 ЎзЭОАВМАнинг Халқаро медиа холлида  Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Марказий сайлов комиссияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида “Хотин-қизларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда сайловларда уларнинг фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Танзила Норбоева очиб берди.

У ўз сўзида ҳозирги вақтда хотин-қизлар мамлакат аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил этиши, уларнинг барча соҳаларда самарали меҳнат қилишлари, шу жумладан, сиёсий бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаолият кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлигига эътибор қаратди.

"Одатда сайлов ўтгандан сўнг ҳар бир жараён чуқур ўрганилади ва таҳлил қилинади. Шу билан бирга, қонунчиликни такомиллаштириш  масалалари ҳам кўриб чиқилади.  

Шуни айтишимиз мумкинки, бу йилги президент сайлови мутлақо янгича руҳда, янгича кайфиятда бўлиб ўтмоқда", - деди Сенат раиси. 

Шунингдек, Набаева сайлов жараёнларида аёлларнинг иштирокига алоҳида эътибор қаратди. 

Бугунги мавзунинг долзарблиги шундаки, 35 миллион аҳолимиз бўлса, уларнинг тенг ярмини хотин-қизлар ташкил қилади. Бугунги кунда Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзоларининг 102 нафари ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг 65 минг 974 нафарини хотин-қизлар ташкил этмоқда. 2019 йил Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловда участка сайлов комиссияларининг таркибида 54 минг 361 нафар аёл иштирок этган.  

Бу йилги рақамлар билан солиштирганда ушбу кўрсаткич 21,3 фоизга ошганлигини кўриш мумкин", - дея аниқ рақамларни келтирди Танзила Нарбаева. 

Эслатиб ўтамиз, ЎзЭОАВМАнинг Халқаро медиа холлида ўтказиладиган тадбирлар 26 октябрга қадар давом этади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси