Мамлакатимиз тарихидаги муҳим сиёсий воқеа – 2021 йил 24 октябрда ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловини кенг ёритишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) ташаббуси билан ташкил қилинган“Халқаро медиа-холл”да “Renessans TV” телеканали ижодий-ташкилий йўналишларининг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.
“Renessans TV” телеканалини ташкил этиш жорий йилнинг 2 апрель куни ЎзЭОАВМА конференциясида қабул қилинган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-дастуридан ўрин олган эди. ЎзЭОАВМА аъзоларининг умумий йиғилишида барча ҳудудий нодавлат телеканаллар билан ҳамкорликда ягона телетармоқ яратиш режаси бир овоздан қўллаб-қувватланган эди.
Маълумки, ЎзЭОАВМА элликка яқин нодавлат марказий ва ҳудудий телерадиоканлларни ўзи ичига олади. “Renessans TV” телетармоғи мамлакатимизнинг турли ҳудудларида фаолият кўрсатаётган 14 та нодавлат телеканални ўзида бирлаштиради. “Renessans TV” орқали ушбу телеканаллар томонидан узатилган, ҳудудлардаги юз бераётган воқеа-ҳодисаларҳақидаги хабар ва янгиликлар, таҳлилий материаллар бутун республика бўйлаб тарқатилади. Шунингдек, “Renessans TV”нинг марказий таҳририяти суратга олинган медиа-маҳсулотлар, сиёсий-ижтимоийдастурлар, фильм ва кўрсатувлар ҳудудий телеканаллар эфири орқали тарқатилиши мумкин.
Айни пайтга қадар “Renessans TV”ни давлат рўйхатидан ўтказиш, тегишли частоталарга уланиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилди. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига қарашли, фойдаланилмай турган бино Агентлик раҳбарияти билан келишилган ҳолда қайта таъмирланди. Зарур жиҳозлар, техника воситалари келтирилди. Телеканалнинг ижодий ва техник жамоаси шакллантирилмоқда.
2021 йилнинг 1 сентябридан “Renessans TV” телеканали тест режимида иш бошлади. Ҳозири кунда телеканал орқали муҳим янгиликлар, сайлов хабарлари, ўзбек киноижодкорлари томониданяратилган фильмлар, концерт дастурлари ижтимоий роликлар мунтазам бериб борилмоқда. Тез орада телеканал тўлиқ форматда иш бошлайди. Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самаралари, халқимизнинг турмуш тарзи, юртимизда ва хорижда юз бераётгаан ҳодисалар тезкор ва холисона тарзда ёритиб борилади.
Телеканал ижодий жамоаси тақдим этаёган дастурларни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Тараққиёт стратегияси маркази”, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ва бошқа бир қатор нодавлат ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллиари, шунингдек таниқли журналистлар, ёзувчичилар, олимлар, соҳа экспертлари иштирокида муҳокама қилинди. Муҳокамалар жараёнида янги телеканални жамоатчилик минбарига айлантириш таклифи илгари сурилди.
“Халқаро медиа-холл”да ўтказилган тақдимот маросимида ЎзЭОАВМА бошқаруви аъзолари, мутасадди идоралар вакиллари, таниқли маданият ва санъат арбоблари, маҳаллий ва хорижий журналистлар, ижодкор ёшлар иштирок этишди. Телеканал ходимлари “Renessans TV”нинг ижодий ва техник имкониятлаари хусусида атрофлича маълумот беришди.