my5
Sevimli

Риштон туманида истеъмолчига етказилиши мумкин бўлган моддий зарарнинг олди олинди 

ЖАМИЯТ 18.10.2021, 17:38
Теглар: истеъмолчи
Риштон туманида истеъмолчига етказилиши мумкин бўлган моддий зарарнинг олди олинди 

Риштон тумани Узун кўча маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи И.Султонов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг PotrebitelUz_bot телеграмм боти орқали мурожаат йўллаган. Бу ҳақда Риштон тумани жамияти мутахассиси Хусниддин Латипов "Даракчи.уз" га хабар берди.

Мурожаатда келтирилишича, у 2020 йил декабрь ойида “Зохидон йигитлари” МЧЖга қарашли савдо дўконидан “Қувасой шифер заводи” МЧЖда ишлаб чиқарилган 200 дона шифер харид қилиб олиб қўйган. Шу йилнинг август ойида хонадони том қисмига ёпилган шиферлардан 50 таси орадан бир неча кун ўтиб ёрилиб кетган. 

Мурожаатни таалуқлиги бўйича Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларнии ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида шифер ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарияти номига ҳам сўров хати юборилиб, унда ўрганиш ишларида корхонадан бир нафар малакали мутахассис иштирок этиши сўралди. 

Ўрганиш давомида эса, мазкур мутахассис иштирокида, истеъмолчи хонадонидаги ёрилган шиферлар бўйича далолатнома расмийлаштирилди ва ўрганув кунининг эртасига истеъмолчига нуқсонли шиферлар ўрнига янги, сифатли 50 дона шифер маҳсулоти етказиб берилишига эришилди. Натижада истеъмолчига етказилиши мумкин бўлган 2 млн сўмлик моддий зарарнинг олди олинди. 

Шарҳлар

Нега истеъмолчи хорижий валютани алмаштиришда қийналиши керак? Ёхуд валюта айирбошлашдаги сунъий тўсиқлар кимга хизмат қилмоқда?

01.12.2021, 08:55

Бундан 4-5 йил аввал юртдошларимиз учун хорижий валюталарни эркин сотиб олиш ушалмас орзу эди. Республикамизда амалда 2 та давлат ва қора бозор валюта курслари муомалада...
Истеъмолчи авиачиптадан уч йилгача фойдаланиш ҳуқуқини олди

29.07.2021, 19:04

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Қиргули МФЙ ҳудудида яшовчи З.Усмоновнинг Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг ишонч телефонига мурожаати ўрганилган. Бу ҳақда Марғилон шаҳар ИҲҲҚ...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси