21-22 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. "Ўзгидромет" бу ҳақда хабар берди.
Қайд этилишича, 21-22 октябрда республика ҳудудида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.
Маълумотга кўра, ҳаво ҳарорати 10-13° га, 21 октябрда кундуз куни 8-13° илиқгача, 22 октябрда кечаси 2° совуқгача пасайиши кутилмоқда.
Шунингдек, 21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.