my5
Sevimli

Ким COVID-19га қарши энг кучли иммунитетга эга эканлиги маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 20.10.2021, 09:33
Ким COVID-19га қарши энг кучли иммунитетга эга эканлиги маълум қилинди

Ким COVID-19га қарши энг кучли иммунитетга эга? Vaksinauz телеграм каналида бу ҳақда батафсил маълумот берилди.

Қайд этилишича, аввал коронавирус билан касалланиб, кейин унга қарши эмланган одамларда ушбу касалликка қарши энг кучли иммунитет шаклланади.

Россиялик шифокор-инфекционист Евгений Тимаковнинг айтишича, бундай одамлар вирусни нейтраллаштирувчи энг фаол антитаначалар ва қайта касалланишдан ҳимоя қилиш учун етарли даражадаги энг яхши кўрсаткичларга эга бўладилар.

Маълумотга кўра, вакцина касалликдан кейинги иммунитетни янада кучайтиради ва иммун ҳужайраларимизни коронавирусни нейтраллаштирувчи ҳақиқий "жанговар кучга" айлантиради.

Табиий ва вакцинадан кейинги иммунитетнинг бир вақтдаги уйғунлашуви организмга вакцинанинг турли платформаларидек таъсир кўрсатади ва уни янада самаралироқ ҳимоя қилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси