my5
Sevimli

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов янги лавозимга тайинланди

ЖАМИЯТ 20.10.2021, 09:46
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов янги лавозимга тайинланди

19 октябрь куни Ўзбекистон давлат сатира театрида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.  

Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Хамитович Жалолов Ўзбекистон давлат сатира театри директори этиб  тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, у меҳнат фаолиятини 1986 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институти “Қўғирчоқ актёри маҳорати” кафедрасида ўқитувчиликдан бошлаган Фотиҳ Жалолов бугунга  қадар Маданият вазирлиги тизим ташкилотларида турли вазифаларда фаолият юритган.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси