my5
Sevimli

ОФК кубоги-2021. “Насаф” бугун ғалаба қозонса қанча мукофат пули олиши маълум қилинди

СПОРТ 20.10.2021, 11:42
ОФК кубоги-2021. “Насаф” бугун ғалаба қозонса қанча мукофат пули олиши маълум қилинди

Бугун Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “Насаф” жамоаси Гонгконнинг “Ли Ман” устидан ғалаба қозонадиган бўлса, яхшигина мукофат пулига эга бўлади.

Маълум бўлишича, “Насаф” Интер зонал финал баҳсида ғалаба қозонса, 750 минг АҚШ долларига эга бўлади. Агар клуб 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган финал баҳсида бош совринни қўлга киритса, қўшимча 1,500.000 АҚШ доллар мукофат пулига ҳам сазовор бўлади.

Маълумот учун, “Насаф” аввалги ярим финал баҳсида “Моҳун Баган” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва 100 минг АҚШ доллари соҳибига айланган эди.х

 

Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси