АсосийMadaniyat

“Кино 5 кунда” танловининг фильмлари намойиш этилади

'“Кино 5 кунда” танловининг фильмлари намойиш этилади'ning rasmi

Бугун соат 14:00 да Ёшлар ижод саройида ташкил этилган Халқаро медиа ҳоллда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан суратга олинган “Кино 5 кунда” танлови доирасидаги қисқа метражли фильмлар намойишлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур фильмлар 28 сентябрь ва 3 октябрь кунлари бўлиб ўтган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали дастурида “Янги Ўзбекистон - ёш киноижодкорлар нигоҳида” шиори остида ўзбек ва хорижий режиссёрлар томонидан суратга олинган.  

Жумладан, дастурдан “Ипак йўлида...”, “Юлдузлар кутади”, “Ватан”, “Бош қаҳрамон”, “Қайтариладиган хотиралар” ва бошқа фильмлар ўрин олган.

 

    Бошқа янгиликлар