my5
Sevimli

Тошкент метрополитенида поездлар сони оширилади, бекатларда савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади

ЖАМИЯТ 20.10.2021, 15:08
Тошкент метрополитенида поездлар сони оширилади, бекатларда савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади

Бу ҳақда АОКАда Тошкент метрополитени” ДУК мутасаддилари иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

 Қайд этилишича, йил охиригача Тошкент метрополитени учун 5та, 2022 йилда 14 та тўрт вагонли метро поездлари харид қилинади ва поездларнинг сони 80 тага етказилади. Натижада метро поездларининг ўртача ёши 38 ёшдан 26 ёшга қисқаради.

2021 йил 1 сентябрдан Чилонзор йўналиши 3 минут ва Ўзбекистон йўналиши бўйича биринчи марта 4 минутда ишлаш ташкил қилиниши эвазига йўловчиларни манзилга етказиш вақти 30 фоизга қисқартирилди.  

Замонавий реклама воситалари (электрон дисплей) ўрнатилиши ҳисобига рекламалар сони 3-4 баробарга оширилади. Ер ости ва ер усти метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади ва тадбиркорларга электрон аукцион шартларида ижарага берилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси