my5
Sevimli

Ходимларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда ким фаоллик кўрсатмоқда?

ЖАМИЯТ 20.10.2021, 16:06
Ходимларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда ким фаоллик кўрсатмоқда?

Ижтимоий тармоқда «Ходимлар розилигисиз ойликдан ушлаб қолишлар давом этяпти. Уларни ким ҳимоя қилиши керак?» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган. 

Унда ходимларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда, шу соҳага масъул Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки Касаба уюшмалари федерацияси эмас, балки адлия органлари фаоллик кўрсатаётгани қонунлардаги механизмлар етарли даражада ишламаётганига ишора қилинган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий баёнотига кўра, Давлат меҳнат инспекцияси меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш  ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш бўйича давлат назоратини олиб боради.

Хусусан, 2021 йилнинг 9 ойи давомида вазирликнинг Давлат меҳнат инспекциясига 19 019 та мурожаат келиб тушган.  Шундан, 10 808 таси қаноатлантирилган, 7 680 тасига тушунтириш берилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси