my5
Sevimli

Голливуд актёри оператор аёлни отиб қўйди

ДУНЁ 22.10.2021, 11:27
Голливуд актёри оператор аёлни отиб қўйди

Голливуд актёри Алек Болдуин суратга олиш майдонида оператор аёлни отиб ташлади.Бу ҳақда “РИА Новости” хабар беради, деб ёзмоқда замон интернет нашри. 

Ҳодиса Нью-Мексика штатида юз берган. Бу ерда “Rust” фильми суратга олиш жараёнлари кетаётган эди. Эпизодлардан бирида тўппонча қўллаш керак бўлган. Тўппонча бўш патронлар билан тўлдирилган. Аммо якунда уларнинг барчаси ҳақиқий бўлиб чиқди. Фильм режиссёри оғир яраланган. 42 ёшли оператор Галина Хатчинс эса шифохонада вафот этди. Аёл ҳаво транспорти орқали Альбукерка шаҳрига олиб борилган, аммо врачлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.

Маҳаллий полиция ҳозирча Болдуинга ҳеч қандай айб қўйилмаганини маълум қилган. Тўппонча қандай қилиб ҳақиқий ўқлар билан тўлдирилгани ва актёр қай тарзда отгани тўғрисида маълумот берилмаган.

Болдуин АҚШнинг машҳур актёрларидан. У фаолияти давомида 100 га яқин ролларни ижро этган. Шунингдек, “Олтин Глобус” ва “Эмми” мукофотларига сазовор бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси