my5
Sevimli

Сурхондарёлик мактаб ўқувчисини нега "ит"дек дўппослашди?

ЖАМИЯТ 22.10.2021, 13:09
Сурхондарёлик мактаб ўқувчисини нега "ит"дек дўппослашди?

Ижтимоий тармоқларда “Вахшийлик сурхондарёлик йигитни итдек уришди” сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Мазкур видеодаги ҳолатни ўрганган вилоят Қизириқ туман Ички ишлар бўлими 28 август куни соат 16.00 ларда, Музработ тумани “Чегарачи” маҳалласида яшовчи, У.Н. Қизириқ туманининг “Кунчиқиш” маҳалласи ҳудудида, шу маҳаллада яшовчи, тумандаги мактаб ўқувчиси, О.С. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни қўли билан  уриб, енгил тан жароҳати етказганлигини аниқлаган. 

Ҳолат юзасидан У.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур иш Қизириқ туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси