АсосийJamiyat

"Қамчиқ"да ҳамон қор ёғмоқда. ЙҲХББ огоҳлантириш билан чиқди

'"Қамчиқ"да ҳамон қор ёғмоқда. ЙҲХББ огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

"Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлининг 221-246 километрлари оралиғида вақти-вақти билан майдалаб қор ёғмоқда, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича, йўллар очиқ, музламалар мавжуд эмас. Лекин асфальт нам бўлганлиги боис сирпанчиқлик мавжуд.  

"Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз", - дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал "Қамчиқ" довонида юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар