my5
Sevimli

Трамп асос солган янги ижтимоий тармоқ ҳакерлар ҳужумига учради

ДУНЁ 22.10.2021, 21:50
Трамп асос солган янги ижтимоий тармоқ ҳакерлар ҳужумига учради

Ҳакерлар "Truth Social" ижтимоий тармоғини бузишди, унинг ташкил этилиши бир кун олдин АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп томонидан эълон қилинган эди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Truth Social ҳали фойдаланишга топширилмаган эди. Ҳакерларнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ ишга тушгани эълон қилинганидан бир неча соат ўтгач, улар унинг бета -версиясига кира олишган, машҳур шахсларнинг бир нечта сохта аккаунтларини яратиб, улар номидан постлар жойлашган.

Натижада, тармоқ асосчилари платформани бутунлай ёпишга мажбур бўлган.

The New York Times таъкидлаганидек, ҳакерлик "Truth Social" ҳимоясидаги камчиликларни ва унда ҳар қандай аккаунтни ясаш мумкинлигини кўрсатди.

Дональд Трамп тарафдорлари 2021 йил январ ойида Капитолийга киргандан сўнг, энг йирик ижтимоий тармоқлар - Facebook, Instagram ва YouTube собиқ президентнинг аккаунтларини вақтинча блоклаб қўйган эди. Twitter эса экс-президентни абадий қора рўйхатга киритган.

Маълумот учун, кеча, 21 октябрда Дональд Трамп Trump Media & Technology Group (TMTG) ташкил этилгани ва ўзининг "Truth Social" ижтимоий тармоғи ишга туширилганини эълон қилган эди. Унинг сўзларига кўра, биринчисининг вазифаси - "Америкада мухолифат овозларини бўғиб ташлайдиган" йирик технологик компаниялар билан тўқнаш келиш, иккинчиси - "ҳаммага эркин овоз бериш".

Рисолат МАХСИМОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси