Россия Федерацияси коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари бўйича яна рекорд кўрсаткич қайд этди. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда.
Қайд этилишича, охирги сутка давомида мамлакатда 37 мингдан ортиқ фуқаролар вирусни юқтириб олган. Бу эса кунлик рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Ўлим ҳолатлари ҳам кескин кўпайган – сўнгги бир кунда 1075 бемор ўлими қайд этилган, бир кун олдин ўлим ҳолатларидан 0,46 фоизга кўп.
Маълумот учун, Россияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 8 205 983 кишига етган, жумладан, 229 528 нафар фуқаро вафот этган. 7 1443 137 киши эса касалликдан буткул фориғ бўлган.