my5
Sevimli

Қашқадарёда меҳмонга келган шахс уй эгасининг машинасини ўғирлаб кетди

ЖИНОЯТ 23.10.2021, 21:56
Теглар: Жиноят ишлари, ИИВ, Қашқадарё
Қашқадарёда меҳмонга келган шахс уй эгасининг машинасини ўғирлаб кетди

Қашқадарё вилоят ИИБ хабарига кўра, 2021 йилнинг 17 октябрдан 18 октябрь кунига ўтар кечаси Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани “Бустон” МФЙда яшовчи Х.К. 102 хизматига мурожаат қилган. 

Маълум қилинишича, “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи Ж.Д. яшаш уйига меҳмонга келиб, ётиб қолиб, тунда ҳамма ухлаб ётганидан фойдаланиб, “Нексия” русумли 70 A 124 QA давлат рақам белгили автомашинасини ва бир дона баҳоси 500 минг сўмлик телефон аппаратини яширин равишда олиб қочиб кетганлигини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида “Нексия” русумли 70 A 124 QA давлат рақам белгили автомашина шу куни соат 11:30 ларда туманнинг Айридевол МФЙдан техник соз ҳолда топилган.

Ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Қашқадарёда ЙҲХБ ходимлари фуқарони қўпол равишда ҳақорат қилди. Бунга расмий изоҳ берилди (видео)

18.03.2020, 17:32

ИИВ Қашқадарё вилоят бошқармаси матуот хизмати 2020 йил 17 март куни интернет тармоғида тарқалган видеога муносабат билдирди.  ЙПХ ходимлари Қашқадарё вилояти Хитой қишлоғида фуқарони ҳақорат...
Ноҳақ айбланган навбатдаги фуқаронинг ҳам юзи ёруғ бўлди

05.02.2020, 12:59

ЁХУД ЯНА БИР ҲОЛАТ БЎЙИЧА НОТЎҒРИ ЧИҚАРИЛГАН СУД ҚАРОРИ БЕКОР ҚИЛИНДИЖиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг 2018 йил 7 июндаги ҳукмига кўра, 49 ёшли чилангар...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси