my5
Sevimli

“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

СПОРТ 23.10.2021, 22:16
Теглар: Футбол, Локомотив, Микаэль Секейра
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.

Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин танқид қилди. 

“Мен ўзимнинг фикримни айтаман. Ўзбекистонда футболнинг ривожланиши учун битта йўл бор. Академиялар очилмоқда. Бу нарса ҳал қилиб бермайди. Ўзбекистон УЕФАга аъзо бўлганидан сўнг кўтарилади. Осиёда қолар экан, бундай тизим билан ҳеч қачон мундиалга чиқа олмайди. Бу тизим ўзбек футболига якун ясаб беради. УЕФАда ҳакамлар бошқача бўлади, футболчиларнинг бир-бирига бўлган ҳурмати ўзгаради. Майдонда бир-бирини уриб синдирмайди. Муносабат бошқа томонга бурилади. Бир кун кетадиган бўлсам, жуда ҳафа бўлиб кетаман. Чемпионат якунлангач уйимга йўл оламан. Ҳафа бўладиган томоним, бу ерда яхши футболчилар бор. Бироқ мазкур тизим,чемпионат, ҳакамлар, академиялар кўпаймаса, УЕФАда бўлмаса, ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига бормайди. Мен омад тилайман. Юртингизда яхши инсонларни кўрдим. Аммо, шу кетиш бўлса, чўкишда давом этади. Мен бор ҳақиқатни айтаман, тамом”

 

Шарҳлар

Микаел Секейра "Локомотив" билан хайрлашди

25.11.2021, 00:09

Ушбу мавсум "темирйўлчилар"ни бошқарган Микаел Секейра "Локомотив" ПФК билан ўзаро келишган ҳолда жамоани тарк этди.  Португалиялик мутахассис бугун тунда ўз юртига учиб кетади. Ушбу мавсум...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
“ПСЖ” Мбапппе учун қанча маош бериши очиқланди

15.10.2021, 11:47

Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе билан янги шартнома имзолашдан умидвор.  АС хабар тарқатишича, парижликлар Мбаппега йилига 50 миллион евро маош беришга тайёр. Ўз навбатида...
“Ньюкасл” афсонаси тез орада клуб тизимида иш бошлаши мумкин

13.10.2021, 19:09

“Ньюкасл”нинг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер клубнинг халқаро элчиси лавозимини эгаллаши кутилмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Никола Скира маълумот берди.  Саудия Арабистони инвестицион жамғармаси аллақачон 51...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси