my5
Sevimli

АПЛ. "Челси" ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Манчестер Сити" эса сафарда уч очкога эга бўлди

СПОРТ 23.10.2021, 23:39
Теглар: Челси, АПЛ, Манчестер Сити
АПЛ. "Челси" ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Манчестер Сити" эса сафарда уч очкога эга бўлди

Англия Премьер-лигасининг 9-турида “Челси” ўз майдонида “Норвич”ни қабул қилди. 

Лондонда кечган баҳсда мезбонлар 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва очколари сонини 22тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда. Дарвоқе, “Норвич”га қарши баҳсда “Челси” сафида Мейсон Маунт хет-трик қайд этди.

Амалдаги чемпион “Манчестер Сити” эса меҳмонда “Брайтон”га қарши майдонга тушиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ғалабадан кейин “шаҳарликлар” турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 9-тур

“Челси”-“Норвич”-7:0
Голлар: 1:0 – 8 Маунт, 2:0 – 18 Ҳадсон-Одои, 3:0 – 42 Жеймс, 4:0 – 57 Чилуэлл, 5:0 – 62, Ааронс автогол, 6:0 – 85, пенальти Маунт, 7:0 – 90+2 Маунт.

“Брайтон” – “Манчестер Сити” – 1:4
Голлар: Макаллистер (80, пенальти) — Гундўған (13), Фоден (28, 31), Маҳрез (90+5).

 

Шарҳлар

АПЛ. “Вест Хэм” Лондон дербисида “Челси”ни мағлуб этди

04.12.2021, 20:14

Англия Премьер-Лигаси 15-туридан ўрин олган “Вест Хэм” ва “Челси” учрашуви якунланди. Голларга бой тарзда кечган баҳсда “Вест Хэм” 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, пешқадам “Челси”ни мағлубиятга учратди.Шу тариқа,...
АПЛ. Манчестер дербисида Гвардиола шогирдлари ғалаба қозонди

06.11.2021, 20:08

Англия Премьер-лигасининг 11-турининг марказий учрашуви якунланланди.“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида ҳамшаҳари “Манчестер Сити”га қарши майдонга тушди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида меҳмонлар икки маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди,...
Антонио Конте расман "Тоттенҳэм" бош мураббийига айланди

02.11.2021, 17:32

Италиялик Антонио Конте расман “Тоттенҳэм” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда инглиз клуби расмий манбаси хабар берди.Қайд этилишича, италиялик мутахассис “Тоттенҳэм” билан 2023 йилнинг ёзигача...
АПЛ. “Манчестер Юнайтед” ва “Челси”дан ғалаба, “Манчестер Сити” эса ўз майдонида ютқазиб қўйди

31.10.2021, 00:35

Англия Премьер-лигасининг 10-тур доирасида бир нечта учрашувлар ўтказилди. “Манчестер Юнайтед” клуби меҳмонда “Тоттенхэм”га қарши майдонга тушди. Баҳс 3:0 ҳисобида Оле-Гуннар Сульшер шогидларининг ғалабаси билан якунланди. Криштиану...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси