my5
Sevimli

АҚШ раҳбарлари ўртасидаги кучли "қулаш": Байден машхурлик рейтингида кескин тушиб кетди

ДУНЁ 24.10.2021, 15:50
АҚШ раҳбарлари ўртасидаги кучли "қулаш": Байден машхурлик рейтингида кескин тушиб кетди

АҚШ фуқароларининг президент Жо Байденни давлат раҳбари сифатидаги биринчи тўққиз ойлик фаолиятига берган баҳосига кўра, Байден машхурлар рейтингидан анчагина пасайган . Бу ҳақда Галлуп жамоатчилик фикри институти тадқиқотига таяниб РБК хабар бермоқда.

Ҳисоб -китобларга кўра, Байденнинг рейтинги 11,3 фоизга пасайган. Президентлик муддатининг бошида америкаликларнинг 56 фоизи унга ишонган бўлса , ҳозир эса уларнинг 44,7 фоизи Байденга ишонч билдиради.

Маълумотга кўра, Байдендан аввалги президент — Доналд Трамп учун камайиш кўрсаткичи ўша даврда 4,4 ни ташкил этган эди.

Тадқиқот шуни кўрсатадики, АҚШ президентларининг ҳаммаси ҳам тўққиз ой ичида рейтингини пасайтирмаган. Масалан, Жон Кеннеди 2,5 фоизга ўсган.  

Қайд этилишича, Рейтинг ўсиши бўйича этакчи — Жорж Буш бўлиб, унинг кўрсаткичи 13,1 фоизга ошган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси