my5
Sevimli

Сайловларнинг ўтказилиши халқаро стандартларга жавоб беради — Фарит Мухаметшин

СИЁСАТ 24.10.2021, 21:38
Теглар: сайлов-2021
Сайловларнинг ўтказилиши халқаро стандартларга жавоб беради — Фарит Мухаметшин

Ўзбекистонда президент сайловлари халқаро стандартларга мос ўтказилмоқда, дея таъкидлади Россия Федерал Кенгаши қўмитаси раисининг ўринбосари. Унинг фикрига кўра, номзодлар илгари сурган дастурлар умуман олганда «ўзбек халқининг кутилмаларига жавоб беради».

 Ўзбекистон президенти сайловларининг назорат қилиниши ва ўтказилиш тартиби умуман олганда демократик сайловлар соҳасидаги халқаро стандартлар, МДҲ конвенцияси ва МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг тавсияларига жавоб беради. Бу ҳақда Тошкентдаги брифингда Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Фарит Мухаметшин МДҲ ПА миссияси номидан қилган чиқишида. 

Ўзбекистоннинг миллий қонунчилиги президент сайловини овоз беришга тенг умумий ҳуқуқ асосида, мустақил сайлов органлари тизимига таянган ҳолда ташкил этиш ва ўтказишни қўллаб-қувватлайдиган асосий норматив асосларни ўз ичига олади, дея таъкидлади у.

«Таассуротларимнинг энг асосийси — бу яхши кайфият. Тушлик пайтига келиб сайлов участкаларида 50%гача сайловчилар овоз беришди. Кўплаб сайловчилар мамлакатда оддий халқ интилишларига жавоб берадиган туб ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидламоқда. Президентликка номзодлар умуман олганда ўзбек халқининг кутилмаларига мос дастурларни илгари суришди — бу ижтимоий масалалар, иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ кўплаб муаммолардир», — деди Фарит Мухаметшин.

Ўзбекистондаги президент сайловларини МДҲ ПА томонидан 50 дан ортиқ киши кузатмоқда. Уларнинг ярми Ўзбекистонда бўлса, қолганлар бошқа мамлакатларда очилган сайлов участкаларида жараённи кузатишмоқда.

«Бизнинг миссиямиз бугун бутун мамлакат бўйлаб ўтмоқда — Самарқандда, Бухорода ва бошқа ҳудудларда — ва биз кечки пайт билдирилган ёки гувоҳи бўлган барча изоҳларимиз ва тилакларимизни билдирамиз», — дея қўшимча қилди Фарит Мухаметшин.

Унинг сўзларига кўра, МДҲ ПАнинг бирламчи узоқ муддатли миссияси Ўзбекистонга эксперт-мутахассислар сифатида сайловдан анча олдин етиб келган. Улар сайловни ўтказиш бўйича қонунчиликнинг халқаро стандартларга мослигини ўрганиш учун Марказий сайлов комиссияси, республика ва маҳаллий ҳокимият органлари билан учрашувлар ўтказишган.

Шарҳлар

Сайлов-2021: Президент сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар аккредитация қилинмоқда

30.08.2021, 15:30

2021 йил 30 август куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.Тадбирда Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг...
Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистонда сайловлар пайтида коронавирус инфекцияси пасайиши мумкинлигини айтди

08.08.2021, 16:02

Куни кеча Марказий сайлов комиссиясининг журналистлар билан галстуксиз суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Darakchi.uz" журналисти хабар берди. ОАВ вакиллари, мустақил журналистлар ҳамда блогерлар иштирокида ташкил этилган...
Президент сайлови қай тартибда ўтказилиши маълум қилинди

23.07.2021, 15:38

2021 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда йирик сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилди. Бу...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси