my5
Sevimli

Тошкентда деразадан итариб юборилган талаба қизнинг саломатлиги ҳақида маълумот берилди

ЖАМИЯТ 27.10.2021, 12:42
Тошкентда деразадан итариб юборилган талаба қизнинг саломатлиги ҳақида маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида таҳсил олаётган талаба-қизнинг видео мурожаати ҳақида хабар қилган эдик. 

Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ зўровонликни амалга оширган Ю.Бағибек қамоққа олингани ҳақида маълум қилди.

Таъкидланишича, жабрланувчи қизнинг саломатлиги ССВ назоратига олинган. Қизга барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилиб, муолажа жараёнлари давом этмоқда.  

Бемор М. К. жорий йилнинг 18 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Тезкор текширувлар натижасида унга кататравма, қўшма жароҳат, ўнг ўтиргич ва қов суякларининг синиб силжиши,  қуймуч суягининг ўнг томонда синиб қониқарли туриши, бешинчи бел умуртқаси ён ўсиғининг синиб қониқарли туриши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати, травматик шок иккинчи даражаси ташхислари қўйилган.  

Бемор олиб келинганида пешона соҳасига бирламчи жарроҳлик ишлови берилиб, тикилган. Шокка қарши амалиётлар ўтказилиб, марказнинг  травматология бўлимига ётқизилган. Шундан сўнг мазкур бўлимда белгиланган стандартлар асосида унда қатор терапия амалиётлари бажарилган.  

Шунингдек, ҳар куни жароҳатига хирургик ишлов берилган. Уч кун давомида динамикада УЗИ қилинган. Қон таҳлиллари текширилган. Қўшимча мутахассислар жалб қилинган.  

Ҳозир беморнинг динамикада аҳволи қониқарли. Республика шошилинч  тиббий ёрдам илмий марказининг тажрибали шифокорлари томонидан муолажалар давом эттирилмоқда.  

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси