Sevimli

Бугун Туркияда Республика куни нишонланмоқда

ДУНЁ 29.10.2021, 12:46
Бугун Туркияда Республика куни нишонланмоқда

Бугун, 29 октябрь — Туркия республика куни. Кун муносабати билан қардош мамлакат ўзининг республика дея эълон қилинганини нишонламоқда. 

Хўш, бу кун тарихи қандай?

1923 йил 29 октябрда Мустафо Камол Отатурк Туркияни республика деб эълон қилди, бу воқеа шарафига миллий байрам – Республика куни ташкил этилди. 

Туркия Буюк Миллат Мажлиси ташкил этилган 1920 йилнинг 23 апрелидан бери амалда республика бўлган, бироқ Туркия Республикасининг расмий эълон қилиниши орадан атиги уч ярим йил ўтиб амалга оширилган. 1923 йил 29 октябрда давлатнинг республика мақоми эълон қилинди ва унинг расмий номи Туркия Республикаси тарзида янграй бошлади. Шундан сўнг Туркия Буюк Миллат Мажлисида овоз бериш бўлиб ўтди, унинг натижаларига кўра Мустафо Камол Отатурк Туркия Республикасининг биринчи Президенти бўлди.

Мамлакатнинг ҳозирги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигида мазкур кун ҳар йили кенг нишонланади. Президент саройида тантанали байрам тадбири ўтказилади.

Бугун Туркия

Туркия Республикаси Ғарбий Осиёда 97% ва Жанубий Европада 3% и бўлган давлатдир. Аҳолиси ўтган йилги кўрсаткичларга кўра, 83 миллион кишини ташкил этади ва бу билан аҳоли сони бўйича дунёда 19-ўринда туради. Ҳудудининг майдони эса 783 562 км²ни ташкил этиб, ҳудуди бўйича эса 36-ўринни эгаллаган. Давлат тили - турк тили. 

Мавзуга доир:

"Шунчалик ҳам бўлиши мумкинми?" Дунё андоза олиши мумкин бўлган Туркияда нималар ҳайратланарли?

Фарида Эгамбердиева тайёрлади

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1