Sevimli

Ўзбекистонда ота-оналарга ёрдам берадиган мобил илова ишга туширилди

HI-TECH 22.11.2021, 11:39
Ўзбекистонда ота-оналарга ёрдам берадиган мобил илова ишга туширилди

УНИCЕФнинг янги мобил иловаси ота-оналарга фарзандлари саломатлиги ва фаровонлигининг барча жиҳатлари бўйича эксперт маслаҳатларини тақдим этади. Бу ҳақда "Даракчи" газетаси мухбири Мафтуна Жўраева хабар берди.  

УНИCЕФ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда 0 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари ва бошқа ғамхўрлик қилувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ота-оналар учун Беббо номли ўзининг биринчи мобил иловасининг тақдимотини ўтказди.

Ота-оналарни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган ушбу бепул илова ота-оналарни боланинг соғлиғи ва ривожланиши бўйича овқатланиш ва кўкрак сути билан боқишдан бошлаб эрта ёшдан таълим ва ўйиннинг аҳамияти, сезгир ота-оналик, ҳимоя ва хавфсизлик каби кенг кўламли масалалар бўйича мутахассислар маслаҳати билан таъминлайди. Шунингдек, илова ота-оналар ва ғамхўрлик қилувчилар учун ўз фаровонлигини таъминлаш бўйича ҳам аниқ кўрсатмаларни ўз ичига олади.

Фарзандлари ҳаётининг дастлабки йилларида кўмак бериш мақсадида Беббо шунингдек, ота-оналарга олинган ва режалаштирилган эмлашлар, ўтказилган тиббий кўриклар ва болалар саломатлигини текшириш ва ривожланишнинг бошқа муҳим босқичларини  қайд этиш имконини берувчи функцияларни ўз ичига олади.

“Ҳаётнинг биринчи йиллари болаларнинг ривожланиши учун катта аҳамият касб этиб, уларнинг  бўлажак ҳаётига ҳам таъсир кўрсатади. Ушбу янги илова ёрдамида барча ота-оналарга фарзандларини вояга етказишдек  машаққатли сафарида кўмак бериш учун қўшимча восита бермоқчимиз”, деди УНИCЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан. "Мен барча ота-оналарни бепул, ишлатиш учун қулай Беббо иловасини юклаб олишга ва фарзандлари ҳаётининг ижобий бошланишини таъминлашга чорлайман."

УНИCЕФнинг ва миллий ҳамкорлар ва болаларнинг эрта ёшларидаги ривожланиши бўйича мутахассислар биргаликда ушбу мобил иловани маҳаллий шарт-шароит ва талабларга мослаштирдилар.  

“Ҳар бир ўсаётган болага ғамхўрлик, соғлик ва саломатлик, мақбул овқатланиш ва эрта таълим олиш учун  зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган рағбатлантирувчи ва хавфсиз муҳит яратиш катта ахамиятга эга. Фойдаланувчилар учун қулай “чўнтак йўриқномаси” бўлган Беббо мобил иловаси ёш болаларни тарбиялашда катталарни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган”, деди Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1