АсосийJamiyat

Бустер доза билан эмлаш тартиби маълум қилинди

'Бустер доза билан эмлаш тартиби маълум қилинди'ning rasmi

Аввалроқ, эндиликда Ўзбекистонда фуқаролар коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмланиши ҳақида хабар берилган эди. 

Айни пайтда ССВ Матбуот хизмтанинг маълум қилишича, бустер доза билан эмлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- бустер доза билан эмланувчи контингентга тўлиқ вакцина курсини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган аҳоли киради;

- бустер доза олмоқчи бўлган аҳоли Республиканинг барча даволаш профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларида эмланиши мумкин;

- эмлаш пунктида бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.

Маълумот учун: бустер доза — тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида яна қайтадан оладиган вакцина дозаларидир.

    Бошқа янгиликлар