sevimli
Sevimli

Беларусда Ўзбек киноси кунлари бошланди

МАДАНИЯТ 24.11.2021, 22:42
Беларусда Ўзбек киноси кунлари бошланди

Ўзбек киноижодкорлари делегацияси «Листапад» XХVII халқаро Минск кинофестивалида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон кинематография агентлиги маълумотига кўра, кеча кинофестиваль доирасида Беларусда Ўзбек киноси кунлари бошланди. Дастурга кўра, Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Эзгу фильм» киностудияси томонидан суратга олинган кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» бадиий фильми намойиш этилди. Эътиборлиси, фильм саҳналари, жумладан, Гомель шаҳрида ҳам тасвирга туширилган.

«Илҳақ» бадиий фильми Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланиб, унда 5 фарзандини фронтга жўнатган аёл - Зулфия ая тақдири ва кечинмалари акс эттирилган.

«Илҳақ» фильми 26 ноябрга қадар Минскнинг «Октябрь», «Космос», «Восток» ва «Красная звезда» каби кинотеатрларида намойиш этилади.

Кинофестиваль доирасида режиссёр Муҳаммадали Искандаров суратга олган «Мен террорчи эмасман» фильми ҳам намойиш этилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси