Sevimli

Турин политехника университети олдида 18 ёшли икки йигит ўртасидаги жанжал оқибатида бир талаба ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 26.11.2021, 21:35
Турин политехника университети олдида 18 ёшли икки йигит ўртасидаги жанжал оқибатида бир талаба ҳалок бўлди

Интернет тармоғида 18 ёшли талабанинг вафоти тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ маълумот берди.

Унга кўра, кеча, 25 ноябрь куни тахминан соат 13.00 да Турин политехника университетининг дарвозаси ёнида бир нечта ёш йигитлар учрашишган. Келишмовчилик натижасида 18 ёшли А.Р. (талаба эмас) 18 ёшли Ш.Р.нинг (Турин политехника университети талабаси) юзига мушт билан урган. 

Зарба натижасида Ш.Р. ерга йиқилган ва етган шикастлар оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми ("Қасддан баданга оғир шикаст етказиш") бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олинди, тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1