Sevimli

Сурхондарёда жиноятга қўл урган оила фош этилди

ЖАМИЯТ 26.11.2021, 22:04
Теглар: Сурхондарё ИИБ
Сурхондарёда жиноятга қўл урган оила фош этилди

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида 2021 йил 1 ноябр куни, туманнинг "Наврўз" маҳалласида яшовчи, Р.Зилола (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. 

Маълум бўлишича, 17 октябр куни, уйидан 3.000.000 (уч миллион) сўмлик 1 дона "Ройсон" русумли музлатгичини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини, Термиз туманида истиқомат қилувчи Ж.Шавкат ва турмуш ўртоғи, В.Санобарлар содир этишганликлари аниқланиб, ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 5 ноябр куни Ж.Шавкат ва В.Санобарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

ДХХ Сурхондарё вилоятида 115 кг.дан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйди

20.11.2021, 19:38

Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотиклар...
"Қасди борлиги учун началник милиция ўғлимни қамоққа олди". ИИБ мурожаат юзасидан муносабат билдирди

23.08.2021, 09:33

Ижтимоий тармоқларда "ўғлимдан қасти борлиги учун началник милисия ўғлимни қамоққа олди, адолатданми шу ишингиз" сарлавҳаси остидаги видеомурожаат тарқалди.Сурхондарё вилояти ИИБ мазкур воқеага муносабат билдирди. Денов...
Сурхондарёда террорчиликда айбланаётган 20 нафар шахс қидирувга берилди

13.08.2021, 14:40

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси халқаро экстремистик гуруҳлар фаолиятига қўшилиб, инсонлар хавфсизлигига рахна солаётган шахсларга нисбатан қидирув эълон қилди....
Сурхондарёда мактаб директори фарзандларига қўшнисини дўппослатдими? Вилоят ИИБ изоҳ берди

11.08.2021, 18:24

Ижтимоий тармоқларда “Зўравон мактаб директори фарзандларига қўшнисини дўппослатди” сарлавҳаси остидаги видеомурожаат тарқалди. Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1