Sevimli

Қорақалпоғистонда йиғилишдан чиқиб, тунда уйига қайтаётган 3 нафар майор ЙТҲ учраб, вафот этди

ЖАМИЯТ 27.11.2021, 09:40
Қорақалпоғистонда йиғилишдан чиқиб, тунда уйига қайтаётган 3 нафар майор ЙТҲ учраб, вафот этди

Қорақалпоғистонда ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг уч нафар ходими ЙТҲ сабаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЖИEД Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 25 ноябрдан 26 ноябрга ўтар кечаси, соат 00:10 ларда ИИВ ЖИEД минтақавий ҳудуд 27-сонли манзил колонияси бошлиғининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари И.И. ва 27-сонли манзил колонияси ишлаб чиқариш корхонаси бош муҳандиси Х.Х. ҳамда ҳамда фармойиш асосида 46-сон манзил колониясига бириктирилган майор Х.М.лар 2-сон тергов ҳибсхонасига видеоселектор йиғилишига боришган.

Йиғилишдан сўнг, уйига қайтишаётганида майор И.И. бошқарувидаги Cobalt Нукус-Қўнғирот йўналишидаги йўлда ЙТҲга учраган. 

Натижада, машина ичида бўлган майор Х.Х. ва М.Х. воқеа жойида, И.И. эса шифохонада вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1