sevimli
Sevimli

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна 200 нафардан ошди. ССВ муҳим огоҳлантириш берди

ЖАМИЯТ 27.11.2021, 11:19
Теглар: коронавирус
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна 200 нафардан ошди. ССВ муҳим огоҳлантириш берди

2021 йил 26 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192599 (+218) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 16 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 7 нафари Наманган вилоятида,
  • 19 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 11 нафари Фарғона вилоятида,
  • 18 нафари Хоразм вилоятида,
  • 53 нафари Тошкент вилоятида,
  • 65 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1395 нафарни ташкил қилган.

Шу жумладан, ССВ айни кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарганини айтиб, фуқароларни огоҳ бўлишга чақирди. 

"Ҳозирда Европа мамлакатларидаги вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора",-дейилади вазирлик хабарида.

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирусдан кунлик касалланиш бироз пасайди — ССВ

18.01.2022, 10:46

Кунлик касалланишлар бироз пасайди: Кеча юртимизда 930 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати. Маълум қилинишича, 2022 йил 17 январь ҳолатига...
Ҳиндистон "омикрон" штамига қарши махсус вакцина яратади

17.01.2022, 21:54

Ҳиндистоннинг Gennova Biopharmaceuticals фармацевтика компанияси "омикрон" штамига қарши махсус вакцинани яратмоқчи. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. Қайд этилишича, препарат ишлаб чиқарувчилари 2021 йил охирида ўтказилган синовларнинг...
Дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 320 миллиондан ошди

15.01.2022, 11:54

Дунё бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 323 млн 272 мингдан ошди. Бу ҳақда Worldometers хабар бермоқда.Пандемия бошланганидан буён 5 миллион 529 минг 154 киши вафот...
Тошкентда 24 соат давомида ишлайдиган махсус COVID поликлиникалари фаолият бошлади – ССВ

15.01.2022, 11:12

Сўнгги кунларда дунёда коронавирус инфекцияси яна авж олди. Айниқса, касалликнинг Omicron штамми сабабли қатор мамлакатларда вазият анча таҳликали. Шу сабабли кўплаб давлатлар кескин карантин чораларини...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси