АсосийJamiyat

"Ҳайдовчига қўпол муомалада бўлган ЙПХ ходими" юзасидан маълумот берилди

'"Ҳайдовчига қўпол муомалада бўлган ЙПХ ходими" юзасидан маълумот берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими ҳайдовчига қўпол муомалада бўлди" изоҳли видео тарқалди. ЙҲХББ ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат 20:30 ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Амир Темур шоҳ кўчасида бўлиб ўтган махсус рейд тадбири давомида ЙҲХБ ходими Б.Бадинов "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган. 

Ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи ходимнинг фаолиятига эътирозлар билдирганлиги, ходим ҳайдовчига нисбатан муомала маданиятидан четга чиққан ҳолда муносабатда бўлганлиги видеода акс этгани айтилади

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув якуни юзасидан қўшимча маълумот берилади",-дея маълум қилинади ЙҲХББ хабарида.

    Бошқа янгиликлар