sevimli
Sevimli

Исроил ҳам чегараларини ёпмоқда. Бунга "Омикрон" сабаб

ДУНЁ 28.11.2021, 20:43
Исроил ҳам чегараларини ёпмоқда. Бунга "Омикрон" сабаб

Исроил коронавируснинг янги штамми — "Омикрон" тарқалиши сабаб мамлакат чегараларини барча хорижликлар учун 14 кунга ёпади.
Бу ҳақда  korrespondent'га таяниб Zamon.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қарор 29 ноябрдан кучга киради ва унга 14 кун давомида амал қилинади. 

Барча хорижий фуқароларнинг Исроилга кириши тақиқланган, махсус комиссия тасдиқлаган ҳоллар бундан мустасно.

 "General Sesurity" янги "Омикрон" штамми билан касалланганларни кузатиш, уларнинг жойлашувини аниқлаш ва инфекциялар занжирини тўхтатиш учун мобил телефонлар мониторингини фаоллаштиради. Эмланган исроилликлар мамлакатга келганларида ПЦР тестидан ўтишлари керак. Шундан сўнг эса карантинга олинади.

Аввалроқ коронавируснинг янги  штамми туфайли Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат режими жорий этилгани ҳақида маълум қилгандик.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси