sevimli
Sevimli

Олимлар "Oмикрон" штаммнинг илк тасвирини намойиш этишди

ДУНЁ 29.11.2021, 09:29
Олимлар "Oмикрон" штаммнинг илк тасвирини намойиш этишди

Олимлар дунёни ташвишга солаётган "Oмикрон" штаммнинг илк тасвирини намойиш қилишди. Янги штаммда аниқланган 43 та мутация бу вирусни инсон организмига мослашиб бўлганини билдириши айтилмоқда.

Бу ҳақда "РИА Новости"га таяниб Zamon.uz хабар берди.

Қайд этилишча, лаборатория текширувлари давомида "Дельта" штаммнинг асл нусхасини "Omikron" штамм билан ёнма ён қўйиб солиштирилганда янги штаммда кўплаб мутацияларни кўриш мумкин. Улар қизил рангда белгиланган. Шунингдек тасвирда "Дельта" штамми 18 та мутацияни, янги "Омикрон" штамми эса 43 та мутацияни ўз ичига олади.

Фотосуратларни Рим ва Ватикандаги "Bambino Gesù" касалхонаси тақдим этди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мутациялар, асосан, инсон ҳужайралари билан ўзаро таъсир қилувчи оқсил соҳасида тўпланган, бу вируснинг инсон турига мослашишини англатади. Кейинги тадқиқотлар инфекциянинг янги штамми қай даражада хавфли бўлишини англатиши таъкидланган.

Аввалроқ, ЖССТ COVID-19нинг янги штаммини "Омикрон" деб номлагани ҳақида маълумот берган эдик.

Шарҳлар