sevimli
Sevimli

ОТМ талабалари Самарқандда “Туризм ва спорт вазири кубоги” учун мусобақалашди

СПОРТ 29.11.2021, 16:13
ОТМ талабалари Самарқандда “Туризм ва спорт вазири кубоги” учун мусобақалашди

Республикамизда фаолият кўрсатаётган Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Туризм ва спорт вазири кубоги” мусобақаси ўтказилди. 

Бу галги мусобақанинг финал босқичига кўҳна Самарқанд шаҳри мезбонлик қилди. “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида бўлиб ўтган “Туризм ва спорт вазири кубоги” мусобақаси бадминтон, футбол, шахмат, армрестлинг, квест спорт турлари бўйича ташкил этилди.

Мусобақага 27-ноябр куни старт берилди ва унда мингга яқин талабалар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Мусобақа якунида Туризм ва спорт вазирлиги мутасаддилари иштирокида тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси