sevimli
Sevimli

Фарғона ва Наманган вилоятларида ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

ЖИНОЯТ 29.11.2021, 16:58
Фарғона ва Наманган вилоятларида ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, “O.” хусусий корхонаси раҳбари Ф.Қ. корхонага ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун ажратилган 0,9 гектар ер майдонини сотиш ваколатига эга бўлмасада, фуқаро И.га ушбу ер майдонининг 0,5 гектарини 100 000  АҚШ долларига сотишга келишиб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “А.” фермер хўжалиги раҳбари М.А. фуқаро Д.га хўжаликнинг 5 гектар ер майдонига 96 млн сўм эвазига боғ ташкил этиш учун танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 50 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси