АсосийJamiyat

Самарқандда "Malibu"га яширилган кўп миқдорли пиротехника воситалари аниқланди

'Самарқандда "Malibu"га яширилган кўп миқдорли пиротехника воситалари аниқланди'ning rasmi

 29 ноябрь куни соат 16:30 ларда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида катта миқдордаги пиротехника воситалари яширинган автомобиль аниқланган. Бу ҳақда ЙҲХБ маълум қилди.

Туман ҳудудидан ўтувчи 4R-46 автомобиль йўлининг 7-километрида ЙПХ ходимлари Ш.Казаков ва О.Эргашевлар томонидан "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида 3000 қути пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган воситалар туман ИИБга топширилган.

    Бошқа янгиликлар