Sevimli

Адлия вазири БМТнинг Махсус маърузачиси билан учрашди

СИЁСАТ 29.11.2021, 20:37
Адлия вазири БМТнинг Махсус маърузачиси билан учрашди

29 ноябрь куни БМТнинг Терроризмга қарши кураш шароитида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масаласи бўйича махсус маърузачиси Ф. Ни Аолайни Адлия вазирлигида бўлди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди.

Адлия вазири Ф. Ни Аолайнини Ўзбекистон Республикасида халқаро терроризм ва экстремизм таҳдидлари қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан таништириб ўтди.

 Терроризм ва экстремизмга қарши курашда Ўзбекистон ҳукумати асосий эътиборни ушбу иллатнинг тарқалишига ёрдам берувчи шарт-шароитлар ва сабабларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратаётгани алоҳида қайд этди. 

Шунингдек, Р.Давлетов Ўзбекистонда терроризмга қарши кўрилаётган чоралар миллий қонунчилик ва мамлакатнинг халқаро ҳуқуқий мажбуриятларига тўлиқ мос келишини таъкидлади. 

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажариш, жумладан, қийноқларнинг олдини олиш, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятини эркинлаштириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини фаолиятини ривожлантириш, гендер тенглигини таъминлаш соҳаларидаги сўнгги ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар хорижий томон эътиборига етказилди.

Ўз ўрнида, Ф. Ни Аолайн мамлакатимизда сўнгги беш йилда амалга оширилган ислоҳотларнинг кўлами ва самарадорлигини юқори баҳолади. Жумладан, Ф. Ни Аолайн Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўз фуқароларини Яқин Шарқ ва Афғонистондаги қуролли можаролар зоналаридан қайтариш бўйича амалга оширилган ишлар ва қайтарилган фуқаролар реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича амалга оширилган ишларни юксак баҳолади.

 Ф. Ни Аолайннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ушбу соҳада дунёда етакчи давлатлардан бири ҳисобланади ва бу йўналишдаги Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатлар учун ҳам намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин. 

Тадбир давомида икки томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқаларини келгусида давом эттиришга келишиб олинди. Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1