Sevimli

Швейцарияда бўлиши кутилаётган қишки Универсиада ўйинлари"омикрон" сабаб бекор қилинди

ДУНЁ 30.11.2021, 08:52
Швейцарияда бўлиши кутилаётган қишки Универсиада ўйинлари"омикрон" сабаб бекор қилинди

Швейцариянинг Луцерн шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган 2021 йилги Қишки Универсиада ўйинлари коронавируснинг янги штамми пайдо бўлиши сабабли бекор қилинди. Бу ҳақда "ТАСС" маълумот берди.

"Универсиада яқинда аниқланган омикрон-коронавирус штамми туфайли бекор қилинди, - дейилади ТАССга маълум қилинган айрим манбаларда . 

"Қабул қилинган бу қарор Швейцария ҳукумати томонидан Африка давлатларидан келган саёҳатчилар учун мажбурий 10 кунлик карантин жорий этилиши билан боғлиқ. Бу Луцерндаги Универсиада ўйинлари ўтказа олинмаслигини англатади”,-дейилади манбада.

Кейинроқ, кенг тарқалиб улгурган ушбу маълумотни Швейцария Университет спорти федерацияси матбуот хизмати ҳам тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Африканинг жанубида топилган коронавирус штаммини юнонча омикрон дея атади. Бу штамм жуда кўп мутацияларга эга, уларнинг баъзилари ЖССТни ташвишга солмоқда. Бир вақтнинг ўзида штаммдаги бир нечта ўзгаришлар патогенни антикорлар билан зарарсизлантиришни қийинлаштириши мумкин, бу вакциналарнинг самарадорлигига таъсир қилиши мумкин. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1