Sevimli

Ўзбекистонда маданий мерос объектларини реставрация қилувчи биринчи лаборатория ташкил этилди

ЖАМИЯТ 30.11.2021, 09:26
Теглар: лабаратория, маданий мерос
Ўзбекистонда маданий мерос объектларини реставрация қилувчи биринчи лаборатория ташкил этилди

Ўзбекистонда маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича биринчи лаборатория ташкил этилди. Туризм ва спорт вазирлиги бу ҳақда хабар берди.

Маълум қилинишича, Корея Республикаси Маданий мерос фонди бевосита Туризм ва спорт вазирлиги, Корея ҳукумати ҳамда Корея Маданий мерос бошқармаси билан биргаликда 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон маданий меросини асраш бўйича ОДА (Оффисциал Девелопмент Ассистанcэ) лойиҳасини амалга оширди. Мазкур лойиҳа ўзбек халқи учун муҳим бўлган қадимий топилмаларни келажак авлодга етказиш ҳамда уларни сақлаш имконини бериши айтилади.  

"Лойиҳанинг I-босқичи доирасида 700 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант асосида Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи қошида археологик топилмаларни ўрганиш ва тиклаш бўйича замонавий лаборатория ташкил этилди, соҳа мутахассислари учун маҳорат дарслари ўтказилди ҳамда 95 та экспонат қайта тикланди, Афросиёб музейидаги деворга битилган расмлар намойиш этилаётган хона таъмирланди",-дея таъкидланади хабарда.

Маълумот учун, лойиҳа доирасида Ўзбекистондан 6 нафар мутахассис музей бойликларини реставрация қилиш услубларига ўқитилди. Улар томонидан музейда намойиш этилган бир қанча сопол ва металл буюмлари реконструкция қилинди.

Шарҳлар

Қорақалпоғистонда тарихий ёдгорлик ҳудуди қабристонга айлантирилмоқда. Расмийлар нима дейди?

10.12.2021, 08:05

9 декабрь куни ижтимоий тармоқларда "Миздакхон комплекси" ҳудудида жойлашган Ҳалифа Ражаб мақбараси тарихий ёдгорлиги ҳудудида янги қабрлар учун ерлар сотилаётганлиги ҳақида хабар тарқалди.Ҳолат юзасидан Маданий...
Маданий мерос агентлиги ходимлари ҳам "Яшил макон"да фаол қатнашди (фото)

04.12.2021, 20:00

Таъкидлаш лозим, Республика бўйлаб эълон қилинган, дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган «долзарб 40 кунлик» яъни  «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1