sevimli
Sevimli

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланишлар сони кескин пасайди — ССВ

ЖАМИЯТ 30.11.2021, 10:23
Ўзбекистонда коронавирусдан касалланишлар сони кескин пасайди — ССВ

Кеча юртимизнинг 11 та ҳудудида 145 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

2021 йил 29 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193208 (+143) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

11 нафари Андижон вилоятида,

8 нафари Бухоро вилоятида,

8 нафари Жиззах вилоятида,

5 нафари Қашқадарё вилоятида,

1 нафари Навоий вилоятида,

6 нафари Наманган вилоятида,

24 нафари Самарқанд вилоятида,

1 нафари Сирдарё вилоятида,

15 нафари Фарғона вилоятида,

18 нафари Хоразм вилоятида,

46 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

️Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,

Андижон вилоятида 30 нафар,

Бухоро вилоятида 6 нафар,

Жиззах вилоятида 8 нафар,

Қашқадарё вилоятида 2 нафар,

Навоий вилоятида 2 нафар,

Наманган вилоятида 19 нафар,

Самарқанд вилоятида 18 нафар,

Фарғона вилоятида 12 нафар,

Хоразм вилоятида 23 нафар,

Тошкент вилоятида 3 нафар,

Тошкент шаҳрида 70 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 189859 (+195) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1402 нафарни ташкил қилди.

"Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!",– дейилади вазирлик тарқатган расмий хабарда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси