sevimli
Sevimli

"Перевал"да балиқ ёмғири" бўлдими? ЙҲХББ маълумот берди

ЖАМИЯТ 30.11.2021, 10:34
"Перевал"да балиқ ёмғири" бўлдими? ЙҲХББ маълумот берди

Ижтимоий тармоқда "Перевалда балиқ ёмғири" сарлавҳаси остидаги видео  тарқалди. Ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди. 

Аниқланишича, 2021 йил 26 ноябрь куни соат 16:30 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 227-километрида ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган Ф.А. бошқарувидаги "Zamyad" русумли автомобилнинг шинаси ҳаво чиқариб юбориши оқибатида, транспортга ортилган "бочка" ағдарилган ва "бочка" ичида бўлган балиқ маҳсулотлари автомобиль йўлига сочилиб кетган.

️Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

️Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси