АсосийJinoyat

Фарғона шаҳар Давлат хизматлари маркази ходими ва кадастр муҳандиси пора билан қўлга тушди

'Фарғона шаҳар Давлат хизматлари маркази ходими ва кадастр муҳандиси пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳар Давлат хизматлари маркази мутахассиси ва Давлат кадастрлари палатасининг Фарғона тумани филиали муҳандисининг кирдикорлари фош бўлди.

“V.S.” МЧЖ томонидан қурилаётган 5 қаватли 117-уйнинг юқори қаватларини қурилиши тугалланмаган бўлсада, Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказининг ҳужжатларни қабул қилиш ва тақдим этиш бўйича етакчи мутахассиси С.Р. МЧЖ иш юритувчиси Т.дан ушбу қурилиши тугалланмаган уйнинг 6 та хонадонига Давлат кадастрлари палатасининг Фарғона тумани филиали муҳандиси Қ.А. ёрдамида 6 000 АҚШ доллари эвазига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 1 600 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий  далиллар  билан  ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширувда, Давлат кадастрлари палатасининг Фарғона тумани филиали муҳандиси Қ.А. ва бошқалар юқоридаги 117-уйнинг 6 та хонадонига қурилиши битган объект сифатида сохта далолатномалар тузишиб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят  иши  қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари ўтеазилмоқда.

    Бошқа янгиликлар