Мазкур саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан жавоб тақдим этилди.
"Бугунги кунга қадар республикамизда SARS-CoV-2: B.1.1.529. (Omikron) вируси аниқланмади.
Албатта республика ҳудудида SARS-CoV-2: B.1.1.529. (Omikron) вируси аниқланган заҳоти бу ҳақда кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ва касалликни юқтириб олиш эҳтимоли бўлган аҳоли орасида чуқурлаштирилган эпидемиологик суриштурув ишларини амалга ошириш, бирламчи амбулатория-поликлиника тизимини жалб қилган ҳолда тиббий кўрикларни ташкил этиш орқали касаллик манбаини тезда жиловлаш чораларини кўриш бу тиббиёт тизимининг асосий вазифаларидан бўлиб қолади" дейилади изоҳда.